Ушбу мақола иккинчи жаҳон урушидан сўнг ЎзбекистонССРда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш программаси фонида Бухоро областида амалга оширилган янги ва қўриқ ерларни ўзлаштириш тарихига бағишланади. Хусусан, янги ерларни ўзлаштириш босқичлари, область ҳудудидаги массивлар ва уларни ўзлаштириш плани ҳамда режалар бажарилиш ҳолати вилоят архивларида сақланаётган материаллари асосида таҳлил этилган.